Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"

Iskandarov Abdulaziz
13 дек 2025
Ла Лига президенти Хавьер Тебас Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсони қўллаб-қувватлаб чиқди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида испаниялик мутахассис 16-тур доирасида якшанба куни, 14 декабрь санасида бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши ўйинда мағлубиятга учраса, лавозимидан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Бу фильмни мен аввал ҳам кўп бор кўрганман. "Реал" — қийин вазиятлардан чиқиб кета оладиган жамоа. Хаби Алонсода мадридлик ДНКси бор, шунинг учун мен у, футболчилар ва клуб олдинга интилишда давом этишига ишонаман. Улар болалигидан шу руҳда тарбияланган, Хаби эса буни она сути билан сингдирган.

Хаби Алонсо учун маслаҳатим — ўзи бўлиб қолсин. У рақобат даражаси жуда юқори бўлган Бундеслигада муваффақиятга эришган мураббий. Хаби олдинга қадам ташлаш учун етарлича тайёр. Мен уни ҳам, "Реал"ни ҳам қўллаб-қувватлайман, чунки бу клуб ҳар доим бундай вазиятлардан кучлироқ ҳолда чиқиб келган", — деди Тебас.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: GOAL.COM