Танқидлар гирдобида қолиб кетаётган Мудрик "Челси"да ассистлар сони бўйича етакчи бўлиб олди

Mirjalol Normatov
15 апр 2023
"Челси" футболчиси Михаил Мудрик жамоада ушбу мавсумдаги ассистлар сони бўйича етакчи бўлиб олди.

Мудрик "Брайтон"га қарши учрашувнинг 13-дақиқасида ҳисобни очган Конор Галлахернинг голига ассист бўлди. Украиналик ярим ҳимоячи ушбу мавсумда  АПЛнинг 10 ўйинида қатнашиб, иккинчи марта голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ҳозирча ассистлар бўйича ундан ўтадигани йўқ ва 6 футболчида иккитадан ассист бор, улар: Марк Кукурелья, Мэйсон Маунт, Раҳим Стерлинг, Тиаго Силва, Бен Чилуэлл ва Энцо Фернандес.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal