Сурия бош мураббийи Айман Ҳаким истеъфога чиқди

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2017, 21:10
Футбол бўйича Сурия терма жамоаси бош мураббийи Айман Ҳаким ўз лавозимини тарк этди.

Сурия футбол ассоциацияси унинг ўрнига хориждан янги мутахассис қидиришни бошлаб юборди.

Айман Ҳаким 2016 йил 9 май куни терма жамоага бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида 21та ўйин ўтказиб 6та ғалаба, 11та дуранг ва 4та мағлубият қайд этди. Ушбу мураббий бошчилигидаги Сурия ЖЧ-2018 саралашида плей-офф босқичига қадар етиб борди ва Австралияга ютқазиб қўйди.


Сурия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоасини ортда қолдириб 3-ўринни эгаллаганди. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia