

Суперлига
7-тур
"Хоразм" – "Қўқон-1912" 2:2
Урганч. “Хоразм” спорт мажмуаси. 18:00
Голлар: Бубакар Траоре 5’, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Рустам Абдуҳамидов) 49’ – Сильванус Нимели (Жавоҳир Ҳусанов) 24’, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов автогол 60’
Бош ҳакам: Жасур Мухторов
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Хайринисо Эркинова
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
"Хоразм": 33.Никола Стошич, 5.Аббос Отахонов, 8.Нодир Абдухолиқов (17.Даниил Нугманов, 83), 10.Янис Лери, 13.Элзио Лоҳан, 15.Диёр Ортиқбоев, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустам Абдуҳамидов (7.Темур Исмаилов, 65), 97.Бубакар Траоре (79.Азизжон Ахроров, 65).
Захира: 1.Машҳур Муҳаммадов, 6.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 9.Жасур Азимов, 11.Данила Ежов, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 88.Аброр Хўсинов.
"Қўқон-1912": 1.Рустам Нортожиев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасур Ёқубов, 8.Шота Гвазава (6.Алишер Салимов, 75), 9.Жавоҳир Ҳусанов (7.Жавоҳир Сидиқов, 59), 11.Сильванус Нимели (22.Тома Табатадзе, 75), 19.Шаҳзод Акрамов, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 69.Егор Кондратюк, 99.Муҳаммаданас Ҳасанов (10.Шоҳруҳ Гадоев, 59).
Захира: 13.Азизхон Исақов, 15.Зафар Ҳакимов, 18.Муҳриддин Пазилдинов, 44.Андро Гиоргадзе, 70.Шоҳруҳ Маҳмуҳожиев.
Огоҳлантиришлар: Жасур Ёқубов (11), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (53), Иқболжон Маликжонов (79), Аслиддин Тоштемиров (83).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+4. Тоштемиров Ахроровни йиқитди ва иккинчи сариқни ишлагани учун майдондан четлатилди! 🟨🟥
90+3. Гадоев катта тезликда қанотдан олдинга етиб келган Акрамовни тўп билан таъминламоқч бўлди, бироқ анча қаттиқ тепиб юборди.
90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди.
86. Кондратюк олдинга ўтиб кетишига Пирмуҳаммадов йўл қўймади, аут.
83. “Хоразм”да ўзгариш: Абдухолиқов ўрнига Нугманов майдонга тушди.
83. Лерига нисбатан тактик фоль ишлатган Тоштемиров сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 🟨
81. Ҳамиджоновнинг ичкарига ошириб берган пасидан кейин тўп бир йўла майдондан чиқиб кетди.
79. Ҳужумга қочиб кетаётган Лоҳанни йиқитган Маликжонов огоҳлантирилди. 🟨
78. Зарбаа! Сидиқовнинг зарбасини Стошич қайтарди, кейинги вазиятда Гадоев зарба бериб кўрди, ноаниқ. 💥
75. “Қўқон-1912”да 2 та ўзгариш: Нимели ўрнига Табатадзе, Гвазава ўрнига Салимов ўйинни давом эттирадиган бўлди.
73. Зарбааа! Пирмуҳаммадовнинг узатмасидан кейин Лери боши билан яқин бурчакни нишонга олишга уринди, ноаниқ. 💥
72. Гвазава майдон марказида Лерига нисбатан қоидани бузди.

70. Маликжоновнинг фаоллиги эвазига тўп қанотда Ахроровга тегиб майдондан чиқиб кетди.
66. Ууух! Исмоиловнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
65. “Хоразм”да 2 та алмаштириш: Траоре ўрнига Ахроров, Абдуҳамидов ўрнига Исмоилов туширилди.
60. ГОЛ! Маликжоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Стошич тўпни ушлай олмади ва тўп Ҳамиджоновга тегиб дарвоза тўридан жой олди, автогол — 2:2!
59. “Қўқон-1912”да 2 та ўзгариш: Ҳусанов ўрнига Сидиқов, Ҳасанов ўрнига Гадоев баҳсни давом эттиради.
55. Ууух! Лери тўпни ўзига қулайлаштириб, хавфли, бироқ ноаниқ зарба муаллифига айланди. 💥
53. Ҳамиджонов Ҳасановга нисбатан фоль ишлатгани учун сариқ карточка олди. 🟨
51. Отахонов ва Кондратюк ўзаро туртилиб, тортишиб қолди. Ҳакам хоразмликлар ҳимоячисини оғзаки огоҳлантирди.
49. ГОЛ! Абдуҳамидовнинг пасидан кейин Ҳамиджонов ўнг оёқдаги зарбаси орқали гол урди — 2:1! ⚽️
47. Уух! Лери чалқанча услубда зарба бериш илинжида Тоштемировни тепиб юборди. Футболчига тиббий ёрдам берилди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг — 1:1. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Зарба! Кондратюк яна бир бор яқин масофадан ўз омадини синаб кўрди, зарба сал ноаниқ кўриниш олди.
41. Маликжонов ўнг қанотдан ҳужум сари кетаётганида Отахонов уни йиқитишга мажбур бўлди.
40. Нимели билан ўзаро пас ўйнаб, чап қанотдан олдинга борган Акрамов тўпни анча узоқлаштириб юборди. Энди эркин зарба тепилади.
37. Ууух! Лоҳаннинг пасидан сўнг Абдуҳамидов қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг зарбасидан сўнг тўп анча ноаниқ кетди. 💥
36. Бу гал Абдуҳамидов узун пасни қабул қилиб олгач, жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам ҳеч нарса йўқлигини айтди. Мухлислар эса норози.
35. Стошич ҳаводаги тўпни қабул қилгач, майдонга ноқулай йиқилди. Отахонов бунга қайсидир маънода сабабчи бўлган Нимелига норозилик билдирди.

34. Пенальти учун асос топилмади ва баҳс давом этади.
33. Бубакар Траоре узун пасни қабул қилиб, катта тезликда ичкарига кирди ва йиқилди. Вазиятни VAR текширмоқда, уни Акрамов йиқитган бўлиши мумкин. ❗️
31. “Қўқон-1912” аъзосининг ичкарига узатган тўпини хоразмлик ҳимоячилар узоқлаштирди.
28. Абдухолиқовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган паси анча ноаниқ кўриниш олди.
24. ГОЛ! Ҳусановнинг узатмасидан сўнг дарвоза олдида турган Нимели ўнг оёқда тўпни дарвозага киритди — 1:1!
23. Ууух! Ҳасановнинг жарима майдончаси ичидаги кучли айланма зарбаси хавфли, аммо сал ноаниқ чиқди. 💥
21. Нимели тўпни қабул қилиб олиб, Ҳусановни битта пас билан қулай нуқтага етакламоқчи бўлди, бироқ ҳужумчи офсайдда экани аниқ бўлди.
19. Кучли ёмғир ёғаётганига қарамай, бу ўйин темпига таъсир кўрсатганича йўқ.
17. Зарба! Кондратюк ҳаводан келган тўпни тўғри дарвоза томон йўналтирди, Стошич ишончли равишда уни эгаллаб олди.
14. Лоҳан Абдуҳамидовни тўп билан таъминлади, сўнг унинг узатмасидан кейин Маликжонов тўпни узоқлаштирди.
12. Зарба! Абдухолиқов кучли, аммо анча ноаниқ зарба берди.
11. “Хоразм” аъзоси Лерини йиқитган ҳимоячи Ёқубов огоҳлантирилди. 🟨
7. Гулямовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Ҳасанов бош билан шеригига пас беришга уринди, аммо тўпга дарвозабон Стошич эга чиқди.
5. ГОЛ! Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан кейин Бубакар Траоре яқин масофадан туриб дарвозани ишғол этди — 1:0! ⚽️
4. Маликжонов билан ҳаводаги курашда жабрланган Бубакар Траорега тиббий ёрдам кўрсатилди.
2. Зарба! Нимелининг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
1. Баҳс старт олди!
Учрашув 18:00 да бошланади.



