Суперлига. "Қўқон-1912" бир киши кам бўлиб қолган "Бухоро" билан дуранг ўйнади

Оқил Абдубарноев
24 авг 2026, 20:55
Суперлига 19-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунланди.

Суперлига

19-тур

"Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:1

Қўқон. “Марказий” стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Жасур Мухторов

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳамжон Рихсибоев

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: 1:0 – 49, Жавоҳир Сидиқов (пенальти); 1:1 – 90+2, Шаҳзодбек Убайдуллаев

“Қўқон-1912”: 13.Раҳимжон Давронов, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 84), 11.Сильванус Нимели (22.Тома Табатадзе, 84), 14.Иброҳим Йўлдошев, 15.Зафар Ҳакимов (19.Шаҳзод Акрамов, 69), 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (20.Иқболжон Маликжонов, 77), 99.Муҳаммаданас Ҳасанов (10.Шоҳруҳ Гадоев, 69)

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 71.Элбекжон Йўлчиев, 90.Акбар Ўктамов.

“Бухоро”: 12.Умиджон Ҳамроев, 5.Сардор Қулматов, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (8.Анваржон Жўраев, 90+4), 11.Тимур Мамасидиқов (22.Асадбек Жўрабоев, 83), 21.Қувондиқ Рўзиев (9.Ника Качарава, 73), 25.Шерзод Эсанов, 42.Кирилл Тодоров, 78.Владимир Родич (77.Асилбек Қайюмов, 73), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 13.Азизхон Исақов, 4.Нодир Аҳмаджонов, 18.Озодбек Ражабов, 19.Аббос Умаров, 88.Доминик Бегич.

Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов (48), Александр Хомяков (78), Иброҳим Йўлдошев (86)

Четлатиш: Сардор Қулматов (88, иккинчи огоҳлантириш)

🏁 90+5-дақиқа. Учрашув якунланди! Бош ҳакам Жасур Мухторовнинг финал ҳуштаги янгради. Қизиқарли ва шиддатли курашларга бой кечган баҳсда "Қўқон-1912" ҳамда "Бухоро" жамоалари 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

90+4-дақиқа. "Бухоро" таркибида ўзгариш: супергол муаллифи Шаҳзодбек Убайдуллаев захирага олинди, унинг ўрнига Анваржон Жўраев баҳсга қўшилди.

⚽️ 90+2-дақиқа. ГОЛ! Шаҳзодбек Убайдуллаевдан шедевр! У тахминан 25-30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини тўғридан тўғри ва кучли тарзда дарвозага йўллаб, мувозанатни тиклади. Ҳисоб тенглашди – 1:1!

90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам баҳсга 5 дақиқа вақт қўшиб берди.

🟥 88-дақиқа. "Бухоро" майдонда бир киши кам бўлиб қолди! Сардор Қулматов рақибининг либосидан тортиб қолгани сабабли иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди.

86-дақиқа. Иброҳим Йўлдошев учрашув бош ҳаками томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

84-дақиқа. "Қўқон-1912" сафида навбатдаги иккиталик ўзгариш: учрашувдаги ягона гол муаллифи Жавоҳир Сидиқов ўрнига Жавоҳир Ҳусанов, Сильванус Нимели ўрнига эса Тома Табатадзе майдонга тушди.

83-дақиқа. "Бухоро" таркибида навбатдаги ўзгариш: Тимур Мамасидиқов майдонни тарк этди, унинг ўрнига Асадбек Жўрабоев ўйинга қўшилди.

78-дақиқа. "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков ҳакамнинг қарорига кескин эътироз билдиргани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

77-дақиқа. "Қўқон-1912" сафида навбатдаги ўзгариш: Егор Кондратюк ўрнига майдонга Иқболжон Маликжонов туширилди.

73-дақиқа. "Бухоро" таркибида қўшалоқ ўзгариш: Владимир Родич ўрнини Асилбек Қайюмовга, Қувондиқ Рўзиев эса Ника Качаравага бўшатиб берди.

69-дақиқа. "Қўқон-1912" сафида бир йўла иккита ўзгариш: Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев, Зафар Ҳакимов ўрнига эса Шаҳзод Акрамов майдонга тушди.

64-дақиқа. Қўқонликларнинг ҳужуми вақтида Сильванус Нимели офсайдда қолиб кетгани сабабли ён ҳакам байроқчасини кўтарди.

54-дақиқа. Шаҳбоз Жўрабеков ён чизиқдан тўпни ўйинга киритди. Мезбонлар ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди, бироқ қайтган тўпга Тимур Мамасидиқов зарба йўллади – ноаниқ. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

⚽️ 49-дақиқа. ГОЛ! Жавоҳир Сидиқов 11 метрлик жарима зарбасини совуққонлик билан амалга оширди. Дарвозабон Умиджон Ҳамроев зарба йўналишини топа олмади ва тўп тўрга бориб тушди. "Қўқон-1912" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда – 1:0!

0F0A9174.JPG

⚠️ 48-дақиқа. VAR монитори ёнига бориб вазиятни синчковлик билан қайта кўриб чиққан бош ҳакам Жасур Мухторов "Бухоро" дарвозаси томон пенальти белгилади. Вазиятда Сардор Қулматов Сильванус Нимелининг юзига тирсак билан зарба берган деб топилди ва унга сариқ карточка кўрсатилди.

46-дақиқа. Сильванус Нимели рақиб жарима майдони ичида Сардор Қулматов билан тўқнашиб, майдонга йиқилди. Учрашув бош ҳаками бу вазиятда қоида бузилмади деб ҳисоблаб, ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Жамоалар майдонга қайтишди ва баҳс давом этмоқда.

⏸ 45+3-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0.

⚠️ 45+3-дақиқа. Хавфли вазият! Мезбонларнинг ён чизиқдан оширган тўпини Сильванус Нимели қабул қилиб, Егор Кондратюкка етказди. Кондратюкнинг айланма зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтиб чиққан тўпга Зафар Ҳакимов кучли зарба йўллади, бироқ Кирилл Тодоров ўз вақтида фаоллик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам ушбу бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

39-дақиқа. Жавоҳир Сидиқов жарима тўпини яна рақиб жарима майдонига етказиб берди, аммо меҳмонлар дарвозабони Умиджон Ҳамроев ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

32-дақиқа. Учрашувда кескин ва хавфли вазиятлар деярли кузатилмаяпти, кураш асосан майдон марказида кечмоқда. Шу билан бирга, майдон сифатининг пастлиги ҳам жамоаларнинг тезкор ва комбинацион ўйин намойиш этишига бироз тўсқинлик қилмоқда.

24-дақиқа. Жавоҳир Сидиқовнинг стандарт вазиятдан ҳаволатиб оширган тўпини Аслиддин Тоштемиров бош билан дарвозага йўллади, бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

20-дақиқа. Майдон марказида Равшан Хайруллаевга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонлар тўпни ўйинга киритади.

⚠️ 13-дақиқа. Хавфли вазият! Жавоҳир Сидиқов жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдонига узатди, бироқ ҳимоячи тўпни бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

12-дақиқа. Муҳаммаданас Ҳасановга тўпни олдириб қўйган Кирилл Тодоров қоидани бузишга мажбур бўлди. Ҳакам жарима майдони яқинида қўқонликлар фойдасига хавфли стандарт вазият белгилади.

1-дақиқа. Бош ҳакам Жасур Мухторовнинг ҳуштаги янгради ва "Қўқон-1912" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia