Суперлига. 5-тур учрашувлари учта телеканалда жонли намойиш этилади, ўйинларнинг бошланиш вақти ҳам маълум

Tolibjon Qosimov
8 июн 2020
Хабарингиз бор, 13 июнь санасидан Суперлигага рестарт берилади.

13-15 июнь кунлари 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ички чемпионатимизда 5-тур беллашувларига 19 июндан старт берилади. 3 кун давом этадиган тур ўйинлари қайси телеканалларда намойиш этилиши маълум бўлди. Демак, 5-тур ўйинларининг барчаси учта телеканал - "Sport", "Mahalla" ва "Dunyo boʻylab" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда "Спорт" телеканали хабар берди.

Суперлига, 5-тур
19 июнь, жума

19:00. "Қўқон-1912" – "Қизилқум" "Mahalla" LIVE
20:00. "Пахтакор" – "Бунёдкор" "Sport" LIVE

20 июнь, шанба
19:00. "Навбаҳор" – "Бухоро" "Mahalla" LIVE
19:00. "Локомотив" - "Сўғдиёна" "Sport" LIVE
20:00. AГМК – "Сурхон" "Dunyo bo'ylab" LIVE

21 июнь, якшанба
19:00. "Aндижон" – "Металлург" "Mahalla" LIVE
19:00. "Машъал" – "Насаф" "Sport" LIVE


Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 4-тур баҳслари ҳам айнан юқоридаги 3 телеканалда тўғридан-тўғри эфирга узатилади.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia