Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди

Alisher Ostonov
12 апр 2025
Озарбайжон Премьер-лигаси 30-тур доирасидаги "Сумқайит" — "Самахи" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ҳужумчи Бобир Абдихолиқов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 71-дақиқада алмаштирилди, қайд этиш керакки, форвард жамоасининг ягона голига ассистентлик қилди. Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов эса айнан 71-дақиқада ўйинга қўшилди.

Баҳс меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди, "Самахи" уч дақиқа ичида "Сумқайит"нинг голига 2 та тўп билан жавоб берди.


12 апр 2025, 20:15
Sumqayıt — Şamaxı FK
1 – 2
Тугади



Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia