

Ўша даврни ёдга оларкан, Суарес қуйидагиларни айтиб берди:
"Жаҳон чемпионатидан аввал "Реал Мадрид" мен билан шартнома имзолашни истаганди ва барчаси режадагидек кетаётганди… Улар Бенземани "Арсенал"га сотиб юбормоқчи бўлган ва бу борада ишлар олиб борилаётганди. Мундиаль бошлангач, пойгага "Барса" ҳам қўшилди.
Кьеллини билан юз берган вазият туфайли "Мадрид" қизиқиши пасайди, аммо "Барселона" аксинча, янада кўпроқ куч билан мени ўз сафига қўшиб олишга уринди... Шундай қилиб, олдимда иккита вариант бор эди ва мен "Барселона"ни танладим, сабаби буни аввалдан орзу қилардим".



