

"Келинг, аввало ушбу натижалар учун жамоага қарсак чалиб қўямиз. Бундай учрашувларда ўйнаш қийин. Сўнгги пайтларда рақиблар бизга қарши икки карра куч билан майдонга тушишмоқда. Шу сабабли футболчиларни мақтаб ўтсак бўлади.
"Сассуоло"га кўп имконият бериб юбордик. 2:0 ҳисобидан кейин тартибли ўйин кўрсата олмадик. Бу эса дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятлар бўлишига сабаб бўлди. Исталган вазият ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин эди.
Хвича ўзи қилиши керак бўлган ишни қилмоқда. Бугун ҳам у рақибларига қарши яхши ўйин кўрсатди. У идеал. Баъзида футболчилар гол урмаса ҳам фойдали ишлари жуда катта бўлади", - деди Спаллетти.



