Спаллетти: "Интер"га маош олиш учун эмас, ғалаба қозониш мақсадида келганман"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2018
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти А Сериянинг 9-турида "Милан" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Биз голни олдинроқ урмоқчи эдик. Буни уддалаганимизда, ҳаммаси идеал бўларди. "Интер" ғалабага муносиблиги кўриниб турди. Мақтовларга лойиқмиз, чунки рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатдик.

"Интер"га мураббийлар ўриндиғида ўтириб, маош олиш учун эмас, ғалаба қозониш мақсадида келганман. Жамоанинг келажагини қуриш учун бу ердаман.

Финал хуштагидан сўнг Икардининг барқарорроқ бўлишимиз кераклиги борасида айтган гаплари ёқди. "Интер" аввалги даражасига қайтиш учун бизларни танлади. Вазифамиз - клуб бизни танлаб, адашмаганини исботлаш" - дейди Спаллетти.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sky Sport Italia