Сон Хён Мин 26 кунда ўтказган 8та ўйини ҳақида: "Чарчоқ - бу баҳона"

Aslanov Jasurbek
13 сен 2018
Осиё ўйинлари туфайли АПЛ стартини ўтказиб юборган Жанубий Корея терма жамоаси ва "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин 26 кунда ўтказган 8та ўйини ҳақида гапириб берди.

"Бу ёз аввалгилари каби ўтди, лекин саёхатлар сони кўп бўлди. Доимо кўпроқ майдонга тушишга ҳаракат қиламан. Чарчоқ - бу баҳона. Ўз мамлакатим учун ўйнаганимда, ўша баҳсга енгил қарай олмайман, ахир профессионал футболчиман. Баъзида ёмон ўйнашим мумкин, бироқ доимо бор кучимни ишга соламан.

Жамоамни соғиндим, Премьер-лига ва Чемпионлар лигасига қайтганимдан хурсандман. Ёзда футбол ҳақида янги нарсаларни билиб олдим" - дейди Сон Хён Мин.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: ESPN