

"Бу ёз аввалгилари каби ўтди, лекин саёхатлар сони кўп бўлди. Доимо кўпроқ майдонга тушишга ҳаракат қиламан. Чарчоқ - бу баҳона. Ўз мамлакатим учун ўйнаганимда, ўша баҳсга енгил қарай олмайман, ахир профессионал футболчиман. Баъзида ёмон ўйнашим мумкин, бироқ доимо бор кучимни ишга соламан.
Жамоамни соғиндим, Премьер-лига ва Чемпионлар лигасига қайтганимдан хурсандман. Ёзда футбол ҳақида янги нарсаларни билиб олдим" - дейди Сон Хён Мин.



