“Сўғдиёна” Сергей Лушан билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
6 дек 2018
Хабарингиз бор, Сергей Лушан апрель ойида “Сўғдиёна”ни қабул қилди.

Ўтган давр мобайнида Сергей Иванович бошчилигида жамоада  бир қатор жабҳаларда ижобий ўзгаришлар бўлди.

Сергей Иванович ёшларга имконият бериб, Шахбоз Жўрабеков, Ойбек Нурматов, Саҳоб Рашидов, Сирож Мелиевлар каби футболчиларни кашф этди.

Ушбу ижобий жиҳатларни инобатга олиб “Сўғдиёна” ПФК рахбарияти Сергей Лушан ва унинг ёрдамчилари: Муҳиддин Ортиқов (катта мураббий), Августин Чирита (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий)лар билан шартномаларни узайтирди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: “Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати