

Меҳмонлар ушбу ўйинда 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Қувонарлиси, асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик ўйинчилар Аббос Файзуллаев (26) ва Элдор Шомуродов (90+7) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Sofascore нашри кечаги учрашув учун Аббосбек Файзуллаевга 7,3 баҳо қўйган бўлса, Элдор Шомуродов 7,4 баҳога лойиқ кўрилди.




