

"Футбол ҳудди боксдек, сабаби сиз қачон ҳужум қилишингизни билишингиз керек. "Атлетико" қўлидан нималар келишини яхши билади.
Қачонки улар бизнинг омадимиз ҳақида гапиришганда, мен 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб, 3та гол урган жамоамни эслайман ("Энфилд"даги ўйин - 2:3).
Бу омад эмас. Ўйин бутунлигича қадрга эга бўлади", - дейди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ўз уйида минимал ҳисобда "Ливерпуль"ни таслим этди ва "Энфилд"да ЧЛнинг амалдаги ғолибини 3:2 ҳисобида таслим этди. Икки ўйин натижаси эса 4:2 кўринишини олди ва Мадрид клуби кейинги босқичга йўл олди.
ЕЧЛ. "Атлетико" "Ливерпуль"ни "Энфилд"да тиз чўктирди




