

"Модрич "Олтин тўп"ни қўлга киритиши осон бўлмайди, чунки Криштиану Роналду, Месси, Суарес ва Неймар бор. Аммо ярим ҳимоячилар ичида Модричга тенг келадигани йўқ. Уни кўпроқ клуб билан совринлар ютиш қизиқитиришини биламан.
Унда ирода бор, Лука ўз ўйини билан ҳурматга муносиблигини исботлади. У ҳалол, камтар ва меҳнаткаш йигит" - дейди Шукер.



