“Штутгарт” Германия кубогининг ҳар бир босқичида мураббийни алмаштириб, ярим финалга қадар етиб келди

Оқил Абдубарноев
7 апр 2023
Немис клубининг 1/2 финалгача босиб ўтган йўлида 4 та мураббий фаолият олиб борди.

Германиянинг “Штутгарт” клуби мамлакат кубогининг ҳар бир босқичида янги мураббий билан иштирок этиб, ярим финалга қадар етиб борди. 

Жамоага 1/32 финалда Пеллигрино Матараццо, 1/16 финалда Михаэль Виммер, 1/8 финалда Бруно Лаббадия, 1/4 финалда эса Себастьян Хеннесс устозлик қилди. Яъни немис клуби кубок сари энг ноодатий йўлни босиб ўтди: 4 босқич, 4 мураббий, 4 ғалаба.

“Штутгарт”ни олдинда яна иккита босқич кутиб турибди. Себастьян Хеннесснинг эса курсиси қимирлаб қолмаса бўлгани эди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Матч ТВ