Шошилинч янгилик: "Боруссия" бош мураббийи ўзгарди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
10 дек 2017
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Петер Бош истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига янги мутахассис тайинланди.

Бу ҳақда клуб расмий "твиттери" хабар бермоқда. Петер Бош ўрнини жорий мавсум "Кёльн" клуби билан 14та ўйинда ғалаба қозона олмаган Петер Штёгер эгаллади.

Штёгер ва унинг штаби билан тузилган шартнома 2018 йилнинг ёзигача амал қилади.


Эслатиб ўтамиз, Петер Бош жорий мавсум олдидан "Аякс"ни ташлаб, "Боруссия" мураббийига айланган эди. Дортмундликлар сўнгги 8та ўйинда бирорта ҳам ғалабага эриша олишмади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia