Шкриньяр "Сассуоло"га қарши ўйиндан сўнг А Сериянинг 3та ўйинига четлатилди. Конте ҳам кейинги ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
25 июн 2020
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр жамоанинг яқин 3 ўйинини ўтказиб юборади.

Ўйинчи А Серия 27-тури доирасидаги "Сассуоло" (3:3)га қарши ўйиндаги қўпол ҳаракати учун икки бор огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. 

Шкриньяр шундан 3та ўйинга четлатилди ва 10 минг евро миқдоридаги жаримага тортилди. Бундан ташқари у ҳакамга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилди.

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте ҳам жамоанинг кейинги ўйинини ўтказиб юборади - у "Сассуоло"га қарши ўйинда бешинчи огоҳлантиришни олди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер"ни "Парма", "Болонья" ва "Брешиа"га қарши ўйинлар кутиб турибди.


AlisherMuallif
Manba: alfredopedulla.com