

Ўйинчи А Серия 27-тури доирасидаги "Сассуоло" (3:3)га қарши ўйиндаги қўпол ҳаракати учун икки бор огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.
Шкриньяр шундан 3та ўйинга четлатилди ва 10 минг евро миқдоридаги жаримага тортилди. Бундан ташқари у ҳакамга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилди.
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте ҳам жамоанинг кейинги ўйинини ўтказиб юборади - у "Сассуоло"га қарши ўйинда бешинчи огоҳлантиришни олди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер"ни "Парма", "Болонья" ва "Брешиа"га қарши ўйинлар кутиб турибди.



