

"Улар ишлашда давом этишмоқда. "Челси" бунга муносиб. "Аристократлар" ўйинларини яна мукаммал даражага етказишмоқда.
Мен бир неча марта офсайд тузоқларини кўрганман, лекин бу мутлақо ақлсизлик. Гўё майдонда тўртта манекен турган ва: "Қандай гол уришни хоҳлайсиз, йигитлар?" – деб тургандай. Баъзи пайтларда бунга ишониш қийин эди, "Челси"нинг ҳимояни қай даражада осон босиб ўтаётгани ва "Барса"нинг жуда ғалати ўйнаётгани ҳақида сўз тополмайман", – деди Ширер Amazon Prime эфирида.



