

"Агуэрода тахикардия содир бўлди. Серхио ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унда бунақаси 12 ёшида ҳам бўлган. Шифокорлар унинг соғлигини кузатишади", - деб ёзади Эдуль.
Агуэро "Алавес"га қарши ўйиннинг 41-дақиқасида захирага олинди. У бунгача юрагини ушлаган ва ерга қулаганди. Ҳужумчи кейинроқ юрак текширувини ўтказиш учун шифохонага етказилди.
33 ёшли аргентиналик жорий мавсум 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



