Шифокорлар "Бавария" мураббийи Компанига аниқ ташхис қўя олишмаяпти

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 20:23
Шифокорлар "Бавария" бош мураббийи Венсан Компанига ҳанузгача аниқ ташхис қўя олишмаяпти. Бу ҳақда sport.de нашри хабар бермоқда.

Жума, 23 октябрь куни "Зебенер Штрассе" базасидаги машғулотлар вақтида мутахассис ҳушидан кетган ва бунинг оқибатида елкасидан жароҳат олган эди. Бундан олдин у кун давомида кучли бош оғриғидан азият чеккан. Сўнгги кунларда Компани комплекс неврологик текширувдан ўтди, бироқ душанба ҳолатига кўра аниқ ташхис ҳалигача маълум қилинмаган.

Қайд этиш лозимки, мураббий соғлиғидаги муаммолар сабабли Бундеслиганинг 7-тури доирасидаги "Фрайбург"га қарши учрашувни (3:1) ўтказиб юборди. Еттита ўйиндан сўнг мюнхенликлар 17 очко жамғарган ҳолда Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport.de