"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди

Omonjon To`xtamirzayev
30 май 2024
"Шахтер" футболчиси Георгий Судаков трансферидан камида 70 млн евро ишлаб олмоқчи.

"Кончилар" футболчининг Евро-2024даги ишончли ўйини трансфер нархи янада ошишига замин яратади, деб умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Судаков трансферига "Ювентус", "Наполи", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Ben Jacobs