

"Қизиллар"нинг асосий дарвозабони Алисон билан шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, грузин футболчиси келажакда ёзда ижарага ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Мерсисайд" клуби Мамардашвилининг кайфиятидан хабардор. Клуб 25 ёшли дарвозабонни келажакдаги асосий ўйинчи сифатида кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Мамардашвили барча турнирлар доирасида 11 ўйинда майдонга тушди, улардан учтасида "қуруқ" ўйнади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йил ёзигача. Трансфермаркт портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 28 миллион евро



