

Маълумки, ёзги трансфер ойнасида "Шанхай СИПГ" ўз сафига австриялик ҳужумчи Марко Арнаутовични қўшиб олди. Бу футболчи Англиянинг "Вест Хэм" клубидан келди. Арнаутович келгач, жамоа ҳужумчиси Элкесон яна "Гуангжу Эвергранд"га қайтиб кетди.
- "Агар бу икки ҳужумчини ўзаро солиштирадиган бўлсак, Арнаутович анча кучли, - дейди Ю Хай. - Чунки у АПЛдан келди ва у ерда кучли футболчилар ўйнайди. Арнаутович "Вест Хэм"да юлдуз эди. У худди жамоанинг голурар машинасига ўхшарди. Арнаутовичда йирик гавда бор, бу эса яккакурашларда деярли ютқазмаслигини билдиради. Қолаверса унинг тезлиги ҳам жойида. Албатта, Элкесон ҳам яхши ҳужумчи, у ОЧЛда бизга кўп ёрдам берди, бироқ эндиликда Арнаутович ҳақида кўпроқ гапиришга тўғри келади".



