Шамах "Кристал Пэлас" билан тўлақонли шартнома тузади

Narzulla Saydullayev
17 июн 2014
Маруан Шамах "Кристал Пэлас"да ўйнашда давом этади.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, марокашлик футболчи ушбу ҳафтада клуб билан шартнома тузади. Шамах ўзининг маоши икки баробар камайишига рози бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Кристал Пэлас" ушбу футболчини "Арсенал"дан ижарага олганди.

Шамах "канонирлар" сафида 70 минг фунт маош олаётганди, "Кристал Пэлас"да эса энди 40 минг олади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: euro-football.ru