

Бундеслига вакили 20 ёшли футболчи учун 50 млн. евро талаб қилмоқда ва келишувга турли бонусларни ҳам қўшмоқчи. Инглизлар эса 42 млн. евро таклиф қилишмоқда.
"Сити"нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола биринчи навбатда жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи, аммо Санени ҳам эътибордан четда қолдираётгани йўқ. Шу сабабли Манчестер клуби Леройни қўлга киритиш учун бор кучини ишга солмоқда.



