

"Футболда доим имконият бор, ҳамма нарса рўй бериши мумкин.
Бизда яхши ўйинчилар бор ва жуда кўп ишлаяпмиз. Мавсум оғир бўлади, бу ерда яхши жамоалар кўп. Биз уларни ҳурмат қилишимиз ва барча ўйинларни ютишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу футболчилар хоҳлаётган нарсадир. Шундай экан биз қадамба қадам интилишимиз керак. Кўрамиз, бу бизни қаерга элтаркин.
"Севилья" - катта клуб, Ла Лига - ажойиб мусобақа. Яхши, техникали футбол. Бизда яхши мураббий ва ходимлар, шунингдек шарт-шароитлар бор. Бу менинг ўсишим ва кучли бўлишим учун идеал жой", - дейди Идрисси.



