

Сетьен "Барселона"да бир неча ой ишлаган. У "Бавария"га 2:8 ҳисобида енгилгандан сўенг истеъфога чиқарилган эди.
- Месси? Эски воқеаларни қўзғашдан фойда йўқ. Месси – 14 йил давомида ҳамма нарса унинг атрофида қурилган одам ва мен у ҳақида шундай эслайман. Ҳафсалам пир бўлдими ёки аксинча, қувондимми, айта олмайман. Менга ёққан нарсалар ҳам, ёқмаганлари ҳам бўлган. Аммо бир киши бир ўйинда учта гол урса, унга нима дейсиз? Жамоада ҳар доим "алоҳида ўйинчилар" бўлади", – деди "Вильярреал" янги устози.



