Серхио Рамос: «Криштиану – клубимиз тимсоли»

Narzulla Saydullayev
13 апр 2016
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Вольфсбург»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

«Мухлислар бошидан охиригача бизни қўллаб туришди. Бугун улар «Реал»нинг 12-ўйинчиси бўлишди. Германиядаги мағлубиятдан сўнг барча яхши томонларимизни кўрсатиб ярим финалга ҳақли равишда йўл олдик.

Криштиану жамоамиз тўпурари ва клубимиз тимсоли. Бу Роналду учун сеҳрли кеча эди. У бизга керак, у бизнинг етакчимиз», – дейди Рамос.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: as.com