Серхи Роберто сонидан жароҳат олди ва "Барселона"нинг "Алавес"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
30 окт 2021
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто "Алавес"га қарши Испания чемпионати 12-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабар бермоқда.

29 ёшли испаниялик футболчи машғулотларда сонидан жароҳат олди, тикланиш муддати ҳақида маълумот берилмаган.

Серхи Роберто 2021/22 йилги мавсум "Барса" либосида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

"Барселона" - "Алавес" ўйини бугун бўлиб ўтади.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FCBarcelona