Себальос учун асосий даъвогар маълум бўлди

Ёзда Даниэль Себальос "Реал"ни бошқа жамоага алмаштириши мумкин.

Қайд этилишича, футболчининг хизматларига "Бетис" қизиқиш билдирмоқда. Айнан "яшил-оқлар" "Реал" хавбекига асосий даъвогар бўлиб турибди. Себальоснинг ўзи жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Аввалроқ, ярим ҳимоячи "Бетис"да ўйнаган эди. Футболчи 2017 йилда "Реал"га ўтган. Даниэль Себальос жами Ла Лигада 199 та ўйин ўтказиб, "гол+пас" тизими бўйича 17 очко ишлаган.


Manba: marca.com