

Кеча Амир кубоги чорак финал босқичида “Ал Жаиш” клуби “Умсалал”га қарши баҳс олиб борди ва рақибларини (5:3) ҳисобида мағлубиятга учратишди. Таъкидлаш керакки шу куни Сардор Рашидов майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Шу куни Рашидов жамоадошларига 2та голли узатма оширди. Рақиблар дарвозасини жарима зарбасидан ишғол қилиб ўз ҳисобига 1та гол ёзиб қўйди. Шу билан Сардор Рашидов "Ал Жаиш" сафидаги ўзининг 30-голини нишонлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ОЧЛ мусобақаси йўлланмасини тақдим этади. "Ал Жаиш" ярим финалда "Ал Садд" жамоасига қарши тўқнаш келади.
TAS-IX




