Сардор Қобулжонов: "Бухоро" шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтишга тайёр!"

Narzulla Saydullayev
22 мар 2021
"Бухоро" клуби посбони Сардор Қобулжонов Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Оқ-тепа"га қарши баҳсдан олдин championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Янги мавсумга тайёргарлик қандай ўтди?
- Тайёргарлик аъло даражада ўтди. Тошкентда бир қатор назорат учрашувларида иштирок этдик, машғулотлар ўтказдик. Про лиганинг янги мавсумига тайёрмиз дея оламан.

- Биринчи турдаги рақиб "Оқ-тепа" ҳақида қандай фикрдасиз?

- Рақиб бир неча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. Анчагина яхши ва кучли жамоа деб ўйлайман.

- Мавсумнинг дастлабки иккита учрашувини сафарда ўтказиш қанчалик оғир?

- Дастлабки икки учрашув сафарда ўтиши албатта ҳар қандай жамоа учун қийин бўлади. Лекин бунга эътибор бермаслигимиз лозим. Чунки бизнинг мақсадимиз битта - Суперлигага қайтиш!

- Жамоа шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтишга тайёрми?

- ИншаАллоҳ тайёр. Худо хоҳласа, шу йилнинг ўзида Суперлигага чиқамиз.

- Биламизки "Бухоро"га легионер дарвозабон Раҳат Жапаров келган. У ҳақида қандай фикрдасиз? Рақобатга тайёрмисиз?

- Жапаров анча яхши дарвозабонлигини машғулотларда кўрсатди. Рақобатга ҳамиша тайёрман, рақобат бор жойда ўсиш бўлишини мендан яхши биласиз.

- Бухоролик мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларга тилагим - бахтимизга доим соғ бўлишсин, футбол улар билан қизиқ!

Мақсуд Комилов суҳбатлашди


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia