

23-тур баҳсининг охирида сенегаллик рақиб ярим ҳимоячиси Даррен Флетчернинг юзига қўли билан зарба берди, аммо вазият бош ҳакам Крэйг Поусон эътиборисиз қолди. Видеоматериалларни ўрганиб чиққан Англия футбол ассоциацияси Папига айблов эълон қилди.
Жилободжи айбни тан олмаслигига қарамай, видеоматериаллар аксини исботлади. FA қарорига кўра, ҳимоячи 4 та ўйинга дисквалификация қилинди.



