"Сандерленд" ҳимоячиси Жилободжи 4 та ўйинга дисквалификация қилинди

Aslanov Jasurbek
27 янв 2017
Англия футбол ассоациацияси "Сандерленд" ҳимоячиси Папи Жилибоджини "Вест Бромвич"га қарши баҳсдаги қўпол ўйини учун дисквалификация қилди.

23-тур баҳсининг охирида сенегаллик рақиб ярим ҳимоячиси Даррен Флетчернинг юзига қўли билан зарба берди, аммо вазият бош ҳакам Крэйг Поусон эътиборисиз қолди. Видеоматериалларни ўрганиб чиққан Англия футбол ассоциацияси Папига айблов эълон қилди.

Жилободжи айбни тан олмаслигига қарамай, видеоматериаллар аксини исботлади. FA қарорига кўра, ҳимоячи 4 та ўйинга дисквалификация қилинди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com