Салоҳ "Ливерпуль" ихтиёрига қайтди ва "Лестер"га қарши ўйнаш ниятида

Sherzod Nurmatov
8 фев 2022
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоасидан клубга қайтди.

Хабарга кўра, 29 ёшли мисрлик аллақачон клуб раҳбариятини машғулотларни бошлашга тайёрлиги ва 10 февраль куни "Лестер"га қарши ўйинда иштирок этишни истаётгани ҳақида хабардор қилган.

Маълум қилинишича, клуб унинг учун индивидуал режа асосида машғулотлар ташкил этиб беради.

Салоҳ жорий мавсумда АПЛ доирасидаги 20 ўйинида қатнашиб, 16 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

"Ливерпуль" – "Лестер" ўйини 10 февраль куни бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Times