Салаҳ - "Ливерпуль" тарихида АПЛдаги уч мавсумда 20+ голлар урган илк ўйинчига айланди

Alisher
24 апр 2021
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ АПЛ доирасидаги "Ньюкасл"га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Бу мисрлик футболчининг жорий мавсум Премьер-лигадаги 20-голи бўлди. Тўпурарлар пойгасида етакчилик қилаётган Харри Кейнда битта гол кўпроқ.

Салаҳ Мерсисайд клуби тарихида АПЛдаги 3 мавсумда 20тада ортиқ гол урган илк ўйинчига айланди. 28 ёшли футболчи 2017/18 йилги мавсумда 32та гол, 2018/19 йилги мавсумда эса 22та гол урган (2019/20 йилги мавсум - 19).


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/LFC