Салаҳ 2017 йилнинг энг яхши араб футболчиси

Aslanov Jasurbek
2 янв 2018
"Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салах 2017 йилнинг энг яхши араб футболчиси деб топилди.

Бир неча араб мамлакатларининг 100 нафар спорт журналисти иштирок этган сўровномада 25 ёшли футболчи биринчи ўринни эгаллади.

Суриялик ҳужумчиси Умар Ҳрбин иккинчи ўринни, бошқа суриялик форвард Умар Ал-Сома эса учинчи ўринни эгаллади.

Салах 2017 йилнинг ёзида "Рома"дан "Ливерпуль"га ўтган эди. У ҳозиргача инглиз клуби сафида ўтказган расмий учрашувларда 23та гол урди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AFP