

"Ювентус" - фаворит, бу аниқ. Аммо менинг фикримча, агар Гаттузо бир қадам олға юрса, "Милан" скудетто учун "Ювентус" билан курашиши мумкин.
Игуаин - ажойиб харид. Аммо асосийси - асосида Мальдини ва Леонардо турган клубнинг ўз кучи. Бу инсонлар бир пайтлар "Милан"ни чўққида ушлаб туришган" - дейди Сакки.
"Милан" А Сериянинг иккинчи турида "Наполи" меҳмони бўлади. Баҳс 25 август куни Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.



