Рюдигер “Реал”да ўйнаган қайси футболчига тақлид қилганини айтди

Eldor Akmurzayev
21 сен 2022
“Реал” ҳимоячиси Антонио Рюдигер Пепе ҳақида фикр билдирди.

“Пепе – мен учун асосий намуна эди. Унга ўхшашни жуда хоҳлардим. “Реал”да асосан уни кузатардим.

У рақибларини қандай қилиб олиб ташларди... Шу каби видеоларни қанчасини кўриб чиққанман. Пепе ақлдан озар даражада зўр эди. Нафақат тўқнашувларда. У ўйинни қуришга кўмаклашарди.

Пепе – футболкасини олишим учун бир соат кутишга ҳам тайёр бўлган ягона ўйинчи эди. Пепе, Серхио Рамос ва Тьяго Силва – коллекциямдаги экипировкалар билан фахрланадиган уч футболчидир. Афсоналар”, деган Рюдигер.

Эслатиб ўтамиз, Пепе 2007-2017 йиллар давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилган. У 2019 йилдан бери “Порту” сафида ўйнамоқда.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Marca