

66 ёшли мутахассис қачон истеъфога чиқиши ва Лучьян Синмэртян нега кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ҳақидаги саволлардан жаҳли чиқди.
"Сиз жуда ёмон одамсиз, айтингчи, ҳаётда нимага эришдингиз" - дейди Йордэнеску.
"Эсдан чиқарманглар, Синмэртян 36 ёшда. У ёш эмас. Тўғри, у жамоага ёрдам бериши мумкин, аммо учрашувни бошидан майдонга туша олмайди. Терма жамоада қолишим ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу саволни федерация президентига беринг" - дейди Йордэнеску.



