"Ростов"нинг осиёлик футболчиси фаолиятини Белгияда давом эттиради

"Ростов" ярим ҳимоячиси Саид Иззатуллохи ушбу мавсум Белгиянинг "Эйпен" жамоасида ўйнайди.

Бу ҳақда "сариқ-кўклар"нинг расмий сайтида маълумот берилди. 

"Клублар ўртасида 22 ёшли футболчининг ўтиши борасида келишувга эришилди. Саидга омад тилаймиз!", - дея "Ростов" матбуот хизмати хабар бермоқда.


Изатуллохи "'Эйпен" сафида мавсум охирига қадар тўп тепади.

Ўтган мавсум эронлик хавбек "Рединг" клубига ижарага берилганди (4 ўйин, 1 та сариқ карточка). 

Эслатиб ўтамиз, Изатуллохи "Ростов"га 2016 йили ёзда Мадриднинг "Атлетико" жамоасидан эркин агент сифатида ўтганди.  

Айни вақтда, "Эйпен" Белгия чемпионати жадвалининг охиргидан битта олдингисида бормоқда (15-ўрин). 5 та турдан сўнг, жамоа ҳисобида 2 очко бор.


Manba: fc-rostov.ru