Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2026
Роналдо футболдаги машғулотлар аввалгидан яхшироқ эканлигини таъкидламоқда.

"Барселона", "Реал", "Интер", "Милан" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо машғулот қилишни ёқтирмагани ҳақидаги стереотипга изоҳ берди.

"Бу борада тушунмовчилик бор (кулади). Жокович айтганидек, теннисда ҳозир 10 йил олдингидек шуғулланишмайди. Ҳозир жисмоний томонлама яхшироқ шуғулланяпмиз.

Авваллари мени Роберто Карлос ва Кафу билан бирга югуришга мажбур қилишарди. Улар эса 10-15 километр югуришарди. Аммо бу менга керак эмас эди. Мен 15-20 метр масофани жуда тез югуриб ўтишим керак эди. Айтишим мумкинки, ушбу машғулотлар фаолиятимдаги энг ёмон давр бўлган.

Энди ўйинчилар кўпроқ шуғулланиб, камроқ қийналишади. Машғулотлар аввалгидан кўра самаралироқ бўлган. Агар ҳужумчи бўлсангиз, 15 километр югуришингиз шарт эмас; махсус, ўйлаб чиқилган машқларни бажаришингиз керак. Улар жамоадошларингиз учун эмас, сиз учун ишлаб чиқилган. Турли хил тоифадаги ўйинчилар бор", – деди Роналдо.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca