

Манбага кўра, 40 ёшли ҳужумчи 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битимга имзо қўяди. Унга кўра у бонусларни қўшиб ҳисоблаганда йилига 1,5 миллион евро олади.
Ибрагимович ўтган мавсумда "Милан" сафида барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.



