Романо: "Челси" португалиялик вингер билан келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
14 мар 2025
Португалиянинг "Спортинг" клуби аъзоси Жеовани Кенда энди АПЛда тўп тепади.

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, у 2026 йилда "Челси" сафига қўшилади.

Клублар ўртасидаги музокаралар ижобий якун топди, 17 ёшли Квенда ҳам "Челси" ва Энцо Марескага ишонч билдирди.

Аввалроқ унга "Барселона" ва МЮ томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano