“Рома”га қарши ўйинларда 3+3 натижа кўрсатган форвард Моуринью назарига тушди

Eldor Akmurzayev
9 ноя 2021
Конференциялар Лигаси доирасида “Рома” гуруҳ босқичидаги иккала ўйинда ҳам кўпчилик учун нотаниш бўлган “Будё-Глимт”ни енга олмади.

Норвегиядаги баҳсда 1:6 ҳисобида мағлубият қабул қилинган бўлса, Римдаги учрашувда 2:2 натижаси қайд этилганди. Мазкур баҳсларда ҳужумчи Эрик Ботхейм 3 та гол урди ва яна шунча голга ҳам муаллифлик қилди.

ТV2 канали манбасига кўра, “бўрилар” устози Жозе Моуринью 21 ёшли форвардга қизиқиб қолган. У жорий мавсум Норвегия чемпионатида 26 учрашувда қатнашиб, 13+2 натижа кўрсатди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: TV2