

Норвегиядаги баҳсда 1:6 ҳисобида мағлубият қабул қилинган бўлса, Римдаги учрашувда 2:2 натижаси қайд этилганди. Мазкур баҳсларда ҳужумчи Эрик Ботхейм 3 та гол урди ва яна шунча голга ҳам муаллифлик қилди.
ТV2 канали манбасига кўра, “бўрилар” устози Жозе Моуринью 21 ёшли форвардга қизиқиб қолган. У жорий мавсум Норвегия чемпионатида 26 учрашувда қатнашиб, 13+2 натижа кўрсатди.



