

"Жозе дўстим, албатта, мен уни ажойиб ва ҳеч кимга ҳеч нимани исботлаши керак бўлмаган фантастик мураббий деб ҳисоблайман, шу сабаб унинг телефони тез орада таклифлардан "ёнади".
Мен унинг фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкинлигини эшитдим. Бу Бразилия клубига бундай кучли мутахассисни жалб қилиш учун ажойиб имконият.
Ўйлайманки, Жанубий Америкадаги иш Моуриньюнинг ўзига ҳам фойда олиб келиши мумкин, бу фойдали тажриба", - дейди Ривалдо.



